Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиш европаликларни аямоқда — Bloomberg

Қиш европаликларни аямоқда — Bloomberg

Январ ойида кузатилаётган аномал илиқ ҳарорат Европа мамлакатларини энергия инқирозидан асрамоқда, деб ёзди Bloomberg.

Франция ва Германияда ҳозир ҳаво ҳарорати меъёрдагидан бир неча даража юқори (илиқ), бу эса иссиқлик учун энергия сарфини камайтириш имконини берди.

Шу билан бирга, ёмғирли-шамолли ҳаво шамол энергиясини кўпайтириш учун шароит туғдирмоқда. Шу каби омиллар сабабли Европада январ ойида иссиқлик манбаига талаб сўнгги ўн йилда ўртачадан паст бўлади. Бироқ, Bloomberg таъкидлашича, энергия инқирози тугади, дейишга ҳали эрта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг