Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишлоққа кўчиб келганларга 60 минг доллардан пул берилади — Швейцария

Қишлоққа кўчиб келганларга 60 минг доллардан пул берилади — Швейцария

Фото: Shutterstock.

Швейцариядаги қишлоқ маъмурияти яшаш учун бу ерга кўчиб келганларга 60 минг доллар тўлашга ваъда бермоқда, деб ёзади Daily Mail. Расмийлар шу йўл билан аҳоли сонининг камайишини тўхтата олишига умид қилмоқда.

Маълум қилинишича, дастур Aлп тоғларида, 1300 метр баландликда жойлашган Aлбинен қишлоғига нисбатан қўлланилади. У аста-секин йўқ бўлиб кетиш хавфи остида, чунки барча маҳаллий аҳоли Швейцариянинг бошқа йирик шаҳарларига кетишни бошлаган.

2020 йил охирида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилганда қишлоқда бор-йўғи 243 нафар аҳоли истиқомат қилган, ҳозир бу кўрсаткич бундан ҳам камроқ.

Бироқ, пулни олиш учун сиз бир қатор талабларга жавоб беришингиз керак. Дастурда фақат 45 ёшдан кичик фуқаролар қатнашиши мумкин, Швейцария фуқаролиги ёки яшаш учун рухсатнома ҳам талаб қилинади.

Бундан ташқари, кўчирувчилар қишлоқда камида 216 минг долларлик уй қуришлари ва Aлбиненда 10 йил яшашлари керак, акс ҳолда тўловни қайтариш керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг