Қизил денгизда яхта чўкиб кетди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган
![Қизил денгизда яхта чўкиб кетди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган](http://static.xabar.uz/crop/2/5/720_460_95_2509888206.jpg)
Қизил денгизда сайёҳларни олиб кетаётган яхта чўкиб кетди, 17 киши бедарак йўқолган.
Sea Story яхтаси Миср қирғоқларида чўкиб кетди, бортида 31 йўловчи ва 14 экипаж аъзоси бўлган. 28 киши қутқарилган, яна 17 киши бедарак йўқолган, дейди Миср расмийлари.
Омон қолганлар Марса Алам жанубидаги Води ал-Гемал ҳудудидан топилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади. Қолган йўловчилар ва экипаж аъзоларини қидириш ишлари давом этмоқда.
Яхта 23 ноябрь, шанба куни Марса Ал Алам яқинидаги портдан беш кунлик шўнғин круизи учун жўнаб кетди. Кема душанба куни маҳаллий вақт билан 05:30 (Тошкент вақти билан 08:30) да фавқулодда сигнал берди.
Sea Story компанияси Dive Pro Liveaboard компаниясига тегишли бўлиб, у ҳозирча ҳодисага изоҳ бермаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter