Рамзан Қодиров «аср битими»ни «мусулмон оламига қарши жиноят» деб атади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, айрим мусулмон халқлари ва давлатлар раҳбарларининг ўртасидаги бирликнинг йўқлиги Яқин Шарқдаги инқирознинг авж олиши учун қулай замин яратган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
«АҚШ президенти Доналд Трампнинг «аср битими» деб ном олган Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш режаси бутун мусулмон оламига қарши жиноятдир»,- дейди Қодиров.
Фаластин президентининг маслаҳатчиси, мамлакат олий судяси Маҳмуд ал-Хабаш «халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузадиган» асрнинг битимини қоралаган. «Маҳмуд ал-Хабаш ва мен мусулмон мамлакатларидаги можаролар Ғарб мамлакатларининг бевосита иштирокида қизиб, кенгайиб бормоқда, деган фикрда бирлашдик», - деди Чеченистон раҳбари.
АҚШ президенти Дональд Трамп йил бошида Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш бўйича ўз таклифини эълон қилганди. «Аср келишуви» дея муболағали ном билан аталган ташаббусга кўра, Қуддус яхлит ҳолда Исроил пойтахти деб тан олиниши керак.
Фаластинликлар «зўравонлик»дан воз кечиши эвазига уларга ўз давлатини таъсис этиш учун 50 миллиард доллар ваъда қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter