Қодировнинг ўғли Чеченистон олий мукофоти билан тақдирланди
Чеченистон раҳбарининг ўғли, хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб турган Адам Қодиров Чеченистоннинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда республика миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Ахмед Дудаев маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, бу мукофот Адамнинг юксак ахлоқий фазилатлари ва ўз ишига фидойилигининг муносиб эътирофи ҳисобланади.
«Ушбу юксак мукофот унинг фидойилиги ва юксак мақсадлар сари интилиши тимсолига айлансин, Адам Қодировга бундан кейин ҳам муваффақиятлар, илҳом ва фаровонлик тилайман!» – деб ёзди Дудаев ўзининг Телеграм-каналида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter