Қўли гул уста автомобилнинг эски шиналаридан товус ясади

Цзибо шаҳрида яшовчи (Шандун провинцияси, Хитой) ҳунарманд Бай Гоу эски автомобил шиналарига иккинчи ҳаёт бериб, уларни санъат асарига айлантира олди. Яъни у 20 кун давомида 2,5 метрли товус ҳайкалини яратди. Бай Гоу товус ҳайкали жонли кўринишга эга бўлиши учун ҳайвонот боғига бир неча бор бориб, қушларни томоша қилган.
Устанинг қўшимча қилишича, товус омадни англатади ва унинг товуслари шунчаки ижодкорлик эмас, балки омад келтирувчи ҳайкалдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter