Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонунни ҳатлаб балиқ овлаган вазир жаримага тортилиши мумкин

Қонунни ҳатлаб балиқ овлаган вазир жаримага тортилиши мумкин

Фото: Sky News

Британия ташқи ишлар вазири қонунни бузиб балиқ овлагани учун жаримага тортилиши мумкин, деб хабар берди Sky News.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс тегишли лицензиясиз балиқ овлашга боришган. Қонунни ҳатлаб ўтганини пайқаган вазирнинг ўзи бу ҳақда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига хабар берган (респект).

Англия ва Уэлсда чучук сувларда балиқ тутиш учун 13 ёшда рухсатнома олиш шарт. Шу ҳужжатсиз балиқ тутганларга 2 500 фунт стерлинггача жарима солинади.

«Кентдаги қароргоҳ ҳудудидаги овда Леммининг қармоғига биронта ҳам балиқ илинмади», деб қўшимча қилди телеканал.

Яқинда чехиялик овчи уч метрли лаққа тутганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг