Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қора денгизда Россия самолёти ва АҚШ дрони ўзаро тўқнашди

Қора денгизда Россия самолёти ва АҚШ дрони ўзаро тўқнашди

Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти  Қора денгиз устида AҚШнинг MQ-9 Reaper дрони тўқнашди, деб хабар берди AҚШнинг Европадаги ҳарбий қўмондонлиги.

Қўмондонлик маълумотларига кўра, Россиянинг иккита Су-27 самолёти дронга зарба берган.

Хабарда айтилишича, дрон денгизга қулаган.

AҚШ Давлат департаменти воқеа юзасидан Россия билан алоқа ўрнатиш ниятида эканини маълум қилди.

Шунингдек, президент Жо Байден вазиятдан бохабар қилинган.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг