Қўриқхона ходимлари овчилардан ёрдам сўради
Уссури қўриқхонаси ходимлари ёнида жойлашган ов фермаларидан Узоқ Шарқ қоплонларининг ҳаракатини кузатишда ёрдам беришни сўрашган. Сабаби бу йил бошида учта катта – иккита эркак ва бир урғочи мушуклар табиат қўйнига қўйиб юборилган.
Қадим замонлардан бери қўриқхона ҳудуди ва унинг атрофидаги ерларда леопардлар яшаб келган. Бу ҳудуд ҳайвонларнинг ХХ аср охирига келиб одамлар томонидан батамом қириб йўқ қилингунча муқим яшаш жойи бўлган. Шу сабабли, ноёб ҳайвоннинг популяциясини тиклаш учун дастлабки учта мушук қўйиб юборилди. Ҳар бирига кийдирилган махсус сунъий йўлдош либоси ёрдамида уларнинг ҳаракатлари назорат қилинади.
Мушуклар қўриқхона чегараларига риоя қилмасликлари сабабли қўриқхона ҳайвонлар ҳаракатланиши мумкин бўлган ов жойлари билан шартнома тузди.
Приморский овчилик назорати бўлими мутахассислари Қизил китобга киритилган Узоқ Шарқ тайгасининг асл «хўжайин»ини сақлаб қолишга қаратилган мониторинг тадбирлари дастурида иштирок этишлари керак, деб хабар берди dalekayaokraina.ru.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter