Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон 2024 йил куз-қишида Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёр бўлади

Қозоғистон 2024 йил куз-қишида Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёр бўлади

2024 йил куз-қиш мавсумида Қозоғистон инфратузилмаси Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлади, Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев парламент йиғилишида маълум қилди.

Алмасадам Саткалиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ ҳажми ва нархи бўйича музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда. Қозоғистон томони аллақачон транзитни таъминлашга тайёрлигини билдирган.

«Бу музокаралар якунланганидан сўнг биз ўз инфраструктурамизни тақдим этамиз. Кейинги йилнинг куз-қиш мавсумида инфраструктура тайёр бўлади. Биз бу транзитдан ва транзит учун ҳақ олишдан манфаатдормиз. Умуман олганда бу Марказий Осиё минтақасининг энергетик таъминотини яхшилайди», – деди Алмасадам Саткалиев.

Шунингдек, Қозоғистон энергетика вазири ҳукумат билан мулоқотда Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида уч томонлама газ иттифоқи тузиладими, деган саволни жавобсиз қолдирган,

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг