Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Россиядан ўзиб кетди

Қозоғистон илк бор аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича Россиядан ўзиб кетди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 14,77 минг долларни, Россияники 14,26 минг долларни ва Туркманистонники 13,34 минг долларни ташкил қилган.
Постсовет мамлакатлари рейтингида эса дастлабки уч ўринни Болтиқбўйи давлатлари эгаллаган. Эстония учун бу кўрсаткич 32,76 минг долларни ташкил этган бўлса, Латвия ва Литва учун мос равишда 30,84 минг ва 24,37 минг долларни ташкил этди. Шундай қилиб, Россия постсовет республикалари орасида бешинчи ўринга тушиб кетди.
2024 йилда Россияда аҳоли жон бошига ЯИМ 14,79 минг долларни, Қозоғистонда 14,15 минг долларни, Эстония, Латвия ва Литвада 31,17 минг доллар, 23,24 минг доллар ва 29,34 минг долларни ташкил қилган.
Аҳоли жон бошига ЯИМ - бу мамлакатнинг умумий ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) аҳолиси сонига бўлинган ҳолда ҳисобланган иқтисодий кўрсаткич.
Бу кўрсаткич мамлакатда бир кишига йилига қанча товар ва хизматларнинг пул билан ифодаланганлигини кўрсатади. Аҳоли жон бошига ЯИМ, хусусан, резидентлар учун товарлар ва хизматларнинг мавжудлиги ва сифатини белгилайди, шунингдек, турмуш даражасини баҳолаш учун ишлатилади ва инвесторлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатни ўрганишга таъсир қилади.
Бир йил аввал, 2024 йил июл ойида Жаҳон банки Россияни юқори даромадли давлатлар рўйхатига киритган эди. Бу туркумга аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад (ЯММ) даражаси 14005 доллардан ортиқ бўлган мамлакатлар киради. Аввалроқ, 2022 йилда Жаҳон банки Россияни даромади ўртачадан юқори бўлган, аҳоли жон бошига ЯИМ 12 830 долларга тенг бўлган давлат сифатида тан олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter