Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ғарбида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди

Қозоғистон ғарбида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди

Бугун, 4 январ куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Уралск шаҳридаги икки қаватли кафеда портлаш содир бўлди. Газ-ҳаво аралашмасининг портлаши бино деворларининг қулаб тушишига ва ёнғин чиқишига сабаб бўлган.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Эрнур Утегеновнинг сўзларига кўра, портлаш газ-ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида содир бўлган, натижада кафе девори, шифти ва томи қулаган. Портлаш вақтида икки киши ҳалок бўлган, яна 5 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шаҳар кўп тармоқли шифохонасига етказилган.

Хабар қилинишича, ҳодисада жабрланганларнинг икки нафари Ўзбекистон, уч нафари эса Қозоғистон фуқаролари. Беморларнинг уч нафари эркак, икки нафари аёл киши бўлиб, ёшлари 23-30 атрофида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг