Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон товуқ тухуми импортини олти ойга тўхтатди

Қозоғистон товуқ тухуми импортини олти ойга тўхтатди

Фото: Xabar.uz

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғига кўра, бугун, 9 апрелдан мамлакат ҳудудига товуқ тухумини олиб кириш тўхтатилди.

Буйруқда белгиланишича, чеклов муддати олти ой бўлиб, Қозоғистон ҳудудига товуқ тухумини учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг барча турдаги транспортларида олиб кириш ман этилади.

Фақатгина Қозоғистон ҳудуди орқали тухум транзити ва ЕОИИ бир мамлакатидан иккинчи мамлакати ҳудудига Қозоғистон ҳудуди орқали ташиш бундан истисно.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баҳор-ёз даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаш мақсадида товуқ тухуми импорти вақтинча чекланганлигини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг