Қозоғистонда авиаҳалокат юз берди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришган. Ми-8 бортида уч киши бўлган: улардан бири вафот этган, икки нафари касалхонага ётқизилган.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги авиаҳалокат юзасидан расмий баёнот берди.
«Вертолёт экипажи катта тажрибага эга эди ва кечаю кундуз қийин об-ҳаво шароитида вазифаларни, шу жумладан, фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатларни бажариш учун профессионал тарзда ўқитилганди.
Ми-8 вертолётлари Қозоғистон Республикаси мустақилликка эришганидан бери ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларида хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу вертолётда сўнгги капитал таъмир 2023 йилда Олмаотадаги «405-самолёт таъмирлаш заводи» базасида амалга оширилган», дейилади Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter