Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда қизамиқдан икки бола вафот этди

Қозоғистонда қизамиқдан икки бола вафот этди

Қозоғистон Республикаси бош санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова 28 декабрь куни Сенат йиғилишида Қозоғистонда қизамиқдан болалар ўлими билан боғлиқ иккита ҳолат ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Журналистлар Қозоғистонда қизамиқ билан касалланиш билан боғлиқ вазият қандай ва ўлим ҳолатлари кузатилганми, деган саволни беришган.

«Иккита ўлим ҳолати қайд этилди — Остона ва Шарқий Қозоғистон вилоятида. Булар бир ёшгача бўлган болалар, яъни улар эмлаш ёшига этмаган», дея жавоб берди Айжан Эсмагамбетова.

Бош санитар шифокорнинг сўзларига кўра, қизамиқ билан касалланган болалар орасида оғир аҳволда қолаётганлари ҳам бор.

Аввалроқ Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар сони 17 мингдан ошгани хабар қилинганди.

Шунингдек, қўшни Қирғизистонда ҳам уч нафар бола қизамиқдан ҳалок бўлгани қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг