Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда сунъий интеллект ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Қозоғистонда сунъий интеллект ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Қозоғистон Мажилисида мамлакат тарихидаги биринчи «Сунъий интеллект» тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Kursiv.Media» хабар берди.

Ҳужжатнинг асосий мақсади – фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, СИ томонидан яратилган контент хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий маълумотларни сақлашдир.

Лойиҳа муаллифларидан бири, депутат Екатерина Смышляеванинг таъкидлашича, сунъий интеллектдан ортиқча фойдаланиш инсоннинг когнитив (аъзолар фаолиятига боғлиқ) қобилиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, болаларни ҳимоя қилиш ва танқидий фикрлашни ривожлантириш муҳим ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг