Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонликлар бензин энг арзон мамлакатлар рейтингини тузишди ва 11-ўринни олишди

Қозоғистонликлар бензин энг арзон мамлакатлар рейтингини тузишди ва 11-ўринни олишди

Фото: «EADaily»

«Ranking.kz» таҳлилчилари бензин нархига қараб мамлакатлар рейтингини тузишди. Қозоғистоннинг ўзи бу рейтингда бензин арзонлиги бўйича дунёда 11-ўринни эгаллаган.

13 апрель ҳолатига, жаҳонда АИ-95 бензинининг ўртача нархи 0,95 АҚШ долларига ёки 404,5 тенгега баҳоланган.

«Ranking.kz»

Дунёдаги энг арзон бензин Венесуэлада — 1 тенгедан ҳам оз.

Кейинги ўринларда Эрон (0,09 АҚШ доллари ёки 39,2 тенге) ва Судан (0,14 АҚШ доллари ёки 59,6 тенге).

ТОП-5ликда Ангола (0,28 доллар) ва Малайзия (0,29 доллар) ҳам бор.

Қозоғистон 1 литр бензиннинг (АИ-95) ўртача 174 тенге (0,41 доллар) нархи билан глобал рейтингда 11-ўринни банд этган — бу МДҲ мамлакатларидаги энг яхши кўрсаткич, дейилмоқда.

Мисол учун, Россияда 1 литр бензин 265,8 тенге (0,62 доллар), Туркманистонда — 183,4 тенге, Озарбайжонда — 201,4 тенге, Қирғизистонда — 230,2 тенге.

Қозоқлар рейтинг тузишида манба бўлган «GlobalPetrolPrices»дан олинган 13 апрелги маълумотга кўра, Ўзбекистонда бензиннинг (АИ-95) 1 литри 0,69 долларга тенг — Канаданикидан сал қиммат, Мексиканикидан сал арзон. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг