Қозоғистонликларга тиббий ниқоб тақиш тавсия қилинмоқда
Жорий йилнинг январь ойида ўтган декабрга нисбатан Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш 2,5 бараварга ошган. Бу ҳақда мамлакат санитар-эпидемиолог мутахассислари маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг декабридаги 187 та ҳолатдан январь ойида 477 тагача етган. Энг кўп янги ҳолатлар Олмаота (143) ва Остона (74) шаҳарларида кузатилган.
«Чекловчи чораларни жорий этиш режалаштирилмаяпти. Шу билан бирга, сўнгги бир ойда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани, ЎРВИ ва грипп билан касалланиш бўйича эпидемиологик мавсум давом этаётганини инобатга олган ҳолда, тиббий ниқобдан фойдаланиш тавсия этилади. Айниқса, тиббий ниқобдан одамлар кўп тўпланадиган жойларда, жамоат транспортида ва шифохоналарда ҳамда бемор билан мулоқотда бўлган жойларда фойдаланиш зарур», - дейилади Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter