Қозоғистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган янги автомобил йўли қурилади

Ўзбекистонни Қозоғистоннинг ғарбий вилоятлари билан боғлаш учун Бейнеу-Шалкар автомобил йўли қурилади.
Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаиловнинг билдиришича, бу ТРАСЕКА 8-атомобил йўлагини шакллантиришни якунлашга хизмат қилади. У бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида таъкидлаб ўтган.
Смаиловга кўра, минтақанинг транспорт алоқасини ривожлантириш ҳам муҳим, чунки ИҲТга аъзо 10 та давлатдан 7 таси жаҳон океанига чиқиш имконига эга эмас.
«Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга устувор аҳамият бериб, инфратузилма ва логистика лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда. Ўз салоҳиятини ошириш мақсадида Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия бир вақтнинг ўзида тўсиқларни бартараф этиш ва 2027 йилгача Ўрта коридорни ривожлантириш бўйича йўл хариталарини амалга оширмоқда.
Улар йўналишнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширади», – дейди Алихан Смаилов.
Алихан Смаилов, шунингдек, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Марказий Осиё» саноат ҳамкорлиги халқаро марказини трансчегаравий савдо ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий ўсиш нуқталаридан бири эканига урғу беради.
Унинг айтишича, келгусида Қирғизистон билан чегарада ҳам худди шундай савдо-логистика мажмуаси қурилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter