Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳрида газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди        

Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳрида газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди        

Бугун, 26 июль куни Қозоғистоннинг Экибастуз шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиқиши оқибатида портлаш юз берди.

Маълумотларга кўра, газ қуйиш шохобчасидаги 4 та катта газ цистернаси ёниб кетган. Бундан ташқари, шохобчада 40 га яқин газ баллон бўлган.

Ёнғин яқин атрофдаги озиқ-овқат дўконига ҳам ўтган. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг