Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуддуснинг эски шаҳар қисмида отишма содир бўлди

Қуддуснинг эски шаҳар қисмида отишма содир бўлди

Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги полиция бўлимида отишма содир бўлди, гумонланувчи йўқ қилинди, деб ёзади The Jerusalim Post газетаси.

Газетанинг ёзишича, ҳужум оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеадан кейин Эски шаҳар дарвозалари ёпилди.

Бундан ташқари Исроил полициясига кўра, ҳудудга катта миқдорда ҳуқуқ-тартибот кучлари киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни ҲАМАС гуруҳининг Исроил ҳудудларига ҳужумларидан сўнг, Ғазода вазият кескинлашди. Исроил ўз навбатида Фаластин ҳудудларини бомбалашга киришди. Икки томондан ҳалок бўлганлар сони 3 минг кишидан ошиб кетгани хабар қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг