Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров Путиндан Зеленскийга суиқасд топшириғини олган — ОАВ

Рамзан Қодиров Путиндан Зеленскийга суиқасд топшириғини олган — ОАВ

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина президенти Владимир Зеленскийга суиқасд уюштириш режаларида қатнашган. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Алексей Данилов ОАВларга маълум қилган.

«Украина биринчи шахсига суиқасд бўйича топшириқни 3 феврал куни Рамзан Қодиров Владимир Путин билан учрашувда олган. Қодировга суиқасдни ўз гуруҳи билан амалга ошириш мажбурияти юклатилган», — дея Даниловнинг сўзларини келтиради Meduza.

Украиналик амалдор суиқасд ҳақидаги манбани очиқламаган. Аммо қайд этиш керакки, сўнгги ҳафталарда Владимир Зеленский ва унинг идораси вакилларига ўндан ортиқ суиқасдлар (март ойи бошидан бери учта) уюштирилган бўлиши мумкин.

Британиянинг «The Times» газетасига кўра, суиқасдларда «Вагнер ПМК» ёлланма аскарлари ва чечен махсус кучлари иштирок этмоқда.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков апрел ойи бошидаги француз оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида Россия Украина президенти ҳаётига суиқасд тайёрлаётгани ҳақида хабарларни «сафсата» деб атаган эди.

Март ойи сўнггида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Миллий гвардияси генерал-лейтенанти унвонини олганди. Бундан ташқари Қодировнинг рус қўшинларининг бутун Украина шаҳарлари бўйича ҳужум уюштириши бўйича баёноти айнан Путин томонидан берилгани иддао қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров аввал ҳам музокаралардан фойда йўқлиги ва Киевга ҳужумни давом эттириш лозимлиги ҳақида гапирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг