Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман. Россиядаги Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарни инкор этди

Расман. Россиядаги Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарни инкор этди

Фото: «Google.com»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Россиядаги Туркманистон элчихонаси баёнот бериб ўтган.

«Бу мутлақо ёлғон. Биз бу хабарни инкор этамиз», - дейилади элчихона томонидан берилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам кўплаб ОАВларда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бу хабарларнинг барчаси «Говорит Москва» радиостанциясининг Евроосиёдаги муаммоларни мониторинг қилиш маркази сиёсатшуноси ва директори Аслан Рубаевга таяниб тарқатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг