Рекорд! Паҳлавон 16 тонналик самолётни судради (видео)

Қозон аэропортида жаҳон рекорди ўрнатилди. Россия экстрим федерацияси раҳбари Сергей Агажанян оғирлиги 16 тонна келадиган самолётни жойидан силжита олди. Бундан ташқари, у тиббий иситгични пуфлаб ёриб ташлади, дея хабар берди «МИР 24» телеканали.
Трюк ҳеч қандай махсус воситаларсиз амалга оширилди. Паҳлавон бир ярим дақиқада лайнерни 35 метру 40 сантиметргача судрашга муваффақ бўлди. Оғир юк — юк машинаси, поезд ёки автобусларни судраш Так-Пул деб аталади. Лекин Сергей Агажанянгача ҳали ҳеч ким уни экстремал нафас машқлари билан бирлаштирмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter