Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Reuters: Трамп маъмурияти ЖСТга пул ажратишни тўхтатди

Reuters: Трамп маъмурияти ЖСТга пул ажратишни тўхтатди

Доналд Трамп маъмурияти харажатларни қисқартириш муносабати билан Қўшма Штатларнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) бож тўлашни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters бир қатор манбаларга таяниб хабар бермоқда

Женевада жойлашган савдо назорати ташкилотининг 2024 йил учун бюджети тахминан 232 миллион долларни ташкил этди, агентликнинг таъкидлашича, унинг 11 фоизи, яъни унинг глобал савдодаги улушига мутаносиб кўрсаткич — АҚШ ҳиссасига тўғри келади. 

Журналистларга кўра, АҚШ ҳукумати делегати ЖСТ йиғилишида халқаро ташкилотларга бадаллар кўриб чиқилгунга қадар тўловлар тўхтатилгани, аниқроқ маълумотлар кейинроқ берилишини айтган.

Агентликнинг яна бир суҳбатдоши ЖСТ молиялаштиришда узоқ вақт танаффус бўлган тақдирда “Б режаси”ни ишлаб чиқаётганини таъкидлади, бироқ тафсилотларга тўхталмади. 

Ҳозирда ташкилотнинг АҚШ томонидан молиялаштириш тўхтатилгани ҳақида расмий эълон қилинмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг