«Рим папаси Франциск хориж ОАВси қурбони бўлган» – Рамзан Қодиров
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, Рим папаси Франциск чет эл оммавий ахборот воситаларининг қурбони бўлган. Шунинг учун ҳам у бурятлар ва чеченларни «шафқатсизлиги» ҳақида гапирган.
Рамзан Қодиров чечен жангчилари ичкиликбоз ёки гиёҳванд эмаслигини, уларнинг барчаси диндор эканлигини таъкидлаган.
«Жангчиларимиз сафида бирорта ҳам ичкиликбоз ёки гиёҳванд йўқ, ҳамма диндор. Ва жангчиларнинг ҳар бири урушда шаъни, қадр-қимматини ва ҳатто душманга ҳурматни унутмаслик кераклигини билади», – дейди Чеченистон раҳбари.
Қодировнинг фикрича, Рим папаси Франциск чет эл оммавий ахборот воситаларининг қурбони бўлган.
«Умуман олганда, рақиб жанг майдонида қувноқ, ғамгин, центиментал ёки шафқатсиз эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Агар бизнинг мамлакатимизда 190 дан ортиқ халқ яшаса, бирлашган отрядда рус аскарининг миллатини қандай аниқлаш мумкин? Ватикан раҳбари, албатта, бунга жавоб бера олмайди. У хориж оммавий ахборот воситаларининг ташвиқоти ва матонати қурбони бўлди холос», – дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск Украинадаги уруш ҳақида гапирар экан, чеченлар ва бурятларни «Украинадаги рус қўшинларининг энг шафқатсиз қисми» деб атаган эди.
Бунга жавобан Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Францискнинг бу баёнотини «ҳақиқатни ўта сохталаштириш» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter