Роҳинжа қочқинлари Индонезияда сирли равишда йўқолмоқда
Инсон ҳуқуқлари фаоллари Индонезияда юзлаб роҳинжа қочқинлари бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган.
Индонезиянинг Ачех вилоятидаги юзлаб роҳинжалик қочқинлар уларга яшаш учун берилган лагерларидан бедарак йўқолган. Бу ҳақда роҳинжалар ишчи гуруҳи раҳбари Ридван Жамил айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг июн ва сентябр ойлари орасида келган 400 нафар роҳинжадан фақат 112 нафари лагерда қолган. Қолганлари эса сирли равишда қўшни Малайзияга ўтиб кетган бўлиши мумкин.
Индонезия ҳукумати сўнгги бир неча кун ичида полиция Суматра оролидаги Медан шаҳрида одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган ўндан зиёд одамни ҳибсга олгани ҳақида айтиб ўтган. Улар роҳинжаларни Малайзияга ноқонуний ўтказиш билан шуғулланганликда айбланмоқда.
БМТ ҳам ушбу вазиятдан хавотирда эканини билдирган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги идораси қочқинлардан лагерни тарк этмасликларини сўраган.
«Кетиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни эслатиш бўйича доимий ҳаракатларимизга қарамай, улар лагерларни тарк этиш учун контрабандчилар хизматидан ҳам фойдаланмоқда», – деган БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги вакили Митра Сурьоно.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter