Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия 1 апрелдан кунгабоқар ёғи экспорти учун божни оширади

Россия 1 апрелдан кунгабоқар ёғи экспорти учун божни оширади

Фото: «РИА Новости»

Россиядан экспорт қилинадиган кунгабоқар ёғи учун бож 2022 йилнинг 1 апрелидан $313 гача оширилади. Бу ҳақда РФ қишлоқ хўжалиги вазирлигига асосланиб ТАСС хабар берди.

Кунгабоқар ёғи экспорти учун бож миқдори 2022 йилнинг 1 мартида $260,1 эди.

Бож миқдори 1 тонна учун — 1447,2 доллар индикатив нарх (маҳсулотнинг экспорт/импорт қилиниш пайтидаги нархи)дан келиб чиқиб ҳисобланган.

РФ ҳукумати кунгабоқар ёғи учун 2021 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг 31 августига қадар 70 фоизлик сузувчи экспорт божини жорий этганди.

Ҳозир Россиядан ЕОИИ ташқарисига экспорт қилинувчи кунгабоқарга экспорт божи ишламоқда. РФ ҳукумати шу тарзда экспорт ҳажмини тартибга солиш ва бозор иштирокчиларини юқори қўшимча қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга йўналтирмоқчи, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг