Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия АҚШ разведкаси ва ФҚБ раҳбарига қарши санкциялар жорий қилди

Россия АҚШ разведкаси ва ФҚБ раҳбарига қарши санкциялар жорий қилди

Россия саккиз нафар АҚШ фуқаросининг, шу жумладан, АҚШ Бош прокурори, АҚШ ички хавфсизлик вазири ва Федерал қидирув бюроси директорининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Россия ТИВ хабарида маълум қилинди.

Ушбу тақиқлар АҚШ маъмурияти томонидан Россия расмийларига қарши қўлланилган санкцияларга жавобан киритилган.

Қайд этилишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси ва БМТдаги доимий вакили Жон Болтон ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Роберт Вулси учун ҳам Россияга кириш ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳукуматининг «зарарли ташқи фаолияти» сабаб янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг