Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ҳужумидан бутун бошли оила нобуд бўлди

Россия ҳужумидан бутун бошли оила нобуд бўлди

Украинанинг Харков шаҳрида Россиянинг учувчисиз самолёти зарбаси натижасида ёниб кетган уйлардан бирида беш кишилик оила ҳалок бўлди.

«Хусусий турар-жой биноларидан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 кишидан иборат бутун оила ҳалок бўлди: эр ва хотин ҳамда уларнинг уч фарзанди: етти ёшли, тўрт ёшли ва етти ойлик бола», деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов.

Унинг сўзларига кўра, бошқа уйда 66 ёшли фуқаро ва унинг 65 ёшли рафиқаси ўлдирилган.

Шанбага ўтар кечаси Харковдаги ёқилғи қуйиш шохобчасига учта худкуш-террорчи ҳужум қилди – бу зарба натижасида ёқилғи тўкилиб кетди ва катта ёнғин бошланди. 15 га яқин хусусий турар-жой бинолари ёниб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг