Россия Киевга йирик ҳаво ҳужуми уюштирди

10 июлга ўтар кечаси Россия Киевга дронлар ва баллистик ракеталар билан зарбалар берган.
«Ўтган тунда Россия Украина томон 18 та ракета, жумладан баллистик ракеталар ва тахминан 400 та дрон учирди. Ҳужум деярли ўн соат давом этди. Русларнинг асосий нишони пойтахт Киев бўлган», – деди Зеленский.
У, шунингдек, бугун ҳамкорлар билан дронлар ишлаб чиқариш ва Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш учун қўшимча маблағлар ҳақида гаплашишини маълум қилди.
«Вазифалар мутлақо аниқ. Россиянинг бундай зарбаларига қаттиқ жавоб бериш керак», – деб ёзди Зеленский.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг хабар беришича, Киевнинг олти туманида ҳужум оқибатлари қайд этилган.
«Турар жой бинолари, автомобиллар, омборлар, офис ва нотурар бинолар ёнмоқда. Тунгги ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди», – деб ёзди Ткаченко Теlegram каналида.
Ткаченко, шунингдек, Киевда ҳаво ифлосланиши кучайганлиги сабабли пойтахт аҳолисидан уйлари деразаларини очмасликни сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter