Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари меҳнат мигрантлари етишмаслигидан қийналмоқда

Россия қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳалари меҳнат мигрантлари етишмаслигидан қийналмоқда

Фото: «Newizv.ru»

Россия бош вазири ўринбосари Виктория Абрамченко мамлакат қишлоқ хўжалиги, меҳнат ҳамда ички ишлар вазирликларига Россиядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига меҳнат мигрантларини жалб этиш масаласига ечим топиш борасида топшириқ берди.

РБК хабарига кўра, Абрамченкога ушбу масалани даставвал қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамбулат Хатуов кўтариб чиққанди. Хатуов айрим қишлоқ хўжалиги ишлари учун мигрантларни жалб этиш зарурлигини, уларда (асосан ўзбекистонлик ва тожикистонлик ишчиларни назарда тутган — таҳр.) бунинг учун етарли тажриба борлигини таъкидлаганди. Шунингдек, айрим ҳудудлардаги соҳа вакиллари ҳам чет эллик ишчиларни жалб этиш кераклигини сўрашганди.

Эслатиб ўтамиз, Россияда мигрантларни жалб этганлик учун иш берувчилардан тўлов ундирилиши масаласи кўриб чиқиляпти.

Ўтган йил март ойида ковид пандемияси туфайли Россия мигрантлар учун ёпилганди.

Мигрантлар келиши чеклангач, Россияда қурилиш соҳаси ҳам ишчи кучи етишмаслиги муаммосига йўлиққан. Хусусан, Россия қурилиш компанияларининг 47 фоизи ишчилар етишмаслигидан қийналяпти, натижада объектларни топшириш муддатидан кечикмоқда, бу эса қурилиш ташкилотлари учун жиддий молиявий йўқотишлар билан хавф солмоқда.

Ушбу хабарга кўра, Россия ҳукумати чет эллик ишчиларни қурилишларга олиб келиш жараёнларини осонлаштириш масаласини ҳам кўриб чиқяпти. Айтилишича, махсус комиссия Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркиядан қурувчиларни жалб этиш билан шуғулланади. Аммо янги қоидалардан барча қурилиш компаниялари ҳам фойдаланмоқчи эмас, чунки бу улар учун қўшимча харажат дегани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг