Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия сайтларида оммавий носозлик кузатилмоқда

Россия сайтларида оммавий носозлик кузатилмоқда

Россиядаги ru. домен зонаси веб-сайтлари носозлик кузатилди, фойдаланувчилар турли қийинчиликларга учрамоқда. Бу ҳақда Downradar хизмати маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, носозлик Москва вақти билан 19:30 атрофида бошланган. Шу билан бирга, Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург, Свердловск вилояти, Новосибирск вилояти ва Татаристон аҳолисидан шикоятлар келиб тушмоқда.

Яндекс, Озон, Авито ва бошқа йирик сайтлар фаолиятида тўхтатилишлар бўлмоқда. 

Бундан олдин, Россиянинг энг йирик уяли алоқа операторлари кенг кўламли носозлик ҳақида хабар берган.

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги носозликлар тез орада бартараф этилишини билдирган. Вазирлик хабарига кўра, муаммолар DNSSEC глобал инфраструктураси билан боғлиқ. 

DNSSEC бу маълумотларнинг яхлитлиги ва ишончлилигини таъминлайдиган DNS протоколининг кенгайтмалари тўпламидир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг