Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Сурияга 40 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берди

Россия Сурияга 40 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берди

Фото: «Gazeta.ru»

Сурия фуқароларига кўмаклашиш мақсадида Россия мудофаа вазирлигига қарашли самолёт Франциянинг «Шатору» аэропортидан Суриянинг Ғумаймим аэропортига 44 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берди, дея хабар беради «Gazeta.ru» сайти.

Самолёт бортида тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун асбоб-ускуналар, кийим-кечак, чодирлар, шунингдек, бир неча маиший ашёлар бўлган.

«Ҳанузгача муҳтож бўлган Шарқий Ғута аҳолисига тиббий асбоб-ускуналар, бирламчи ашёлар етказиб берилди», – дейилади Россия мудофаа вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг