Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия учта флоти кемаларини Ўрта Ер денгизига олиб кирди

Россия учта флоти кемаларини Ўрта Ер денгизига олиб кирди

«Маршал Устинов» ракета крейсери.

Фото: «РИА Новости»

Россиянинг Шимолий флоти кемалари Ўрта Ер денгизига кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Шимолий флот бу денгизда мамлакатнинг Қора денгиз ва Тинч океани флотлари билан биргаликда ўқувлар ўтказади.

Шимолий флот таркибида Ўрта Ер денгизига «Маршал Устинов» ракета крейсери, «Адмирал Касатонов» фрегати ва сувости кемаларига қарши улкан кема — «Вице-адмирал Кулаков» кемаси кириб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг