«Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди
«Катта еттилик» давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция, Япония) ташқи ишлар вазирлари Россия Украинадаги можарога «бугун» барҳам бериши мумкинлигини айтишди. Бунинг учун руслар Украина ҳудудларидан қўшинларини бутунлай олиб чиқиб кетиши керак. Бу ҳақда вазирларнинг Италиядаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнотига таяниб, «РИА Новости» ёзмоқда.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Россиядан Украинанинг аннекция қилинган ҳудудларидан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилишди.
Шунингдек, «Катта еттилик» давлатлари Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтиришни ва Киевга хавфсизлик бўйича ёрдамни оширишни режалаштираётгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, учрашув якунлари бўйича G7 давлатлари Россия ва унинг ҳамкорларига нисбатан санкциялар босимини оширишга ваъда беришди. G7 ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Москванинг Ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ратификациясини бекор қилганидан хавотир билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Украина томони ҳам Россия босиб олинган ҳудудларни тарк этгандан кейингина тинчлик музокараларини бошлаши ҳақида гапириб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter