Россия Украинага тахминан 500 млрд евро товон тўлаши керак – Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц Россия уруш оқибатида Украинага етказган зарарни қоплаш учун тахминан 500 миллиард евро товон тўлаши керак, деб ҳисоблайди.
«Россия уч йилдан ортиқ давом этаётган уруш давомида Украинага улкан зарар етказмоқда. Биз моддий зарарни тахминан 500 миллиард еврога баҳолаяпмиз. Россия бу зарарни қоплаши керак», – дея таъкидлади Фридрих Мерц Римда бўлиб ўтган Украинани тиклаш бўйича конференцияда.
Канцлернинг фикрича, Россия Украинага етказилган зарарни қопламагунча, ўзининг Европада музлатиб қўйилган активларидан фойдалана олмаслиги керак.
«Унгача эса мазкур музлатилган активлардан олинаётган даромадлар, ҳозиргидек, Украинани молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади», – дея қўшимча қилди Мерц.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter