Россияда коронавирус бўйича нечта ҳолат тасдиқланган?

Бутун дунёга янги типдаги коронавирус тарқалгандан бери Россияда етти марта инфекцияни юқтириш ҳолати тасдиқланди, деб ёзади «Sputnik» радиоси.
Икки нафар ХХР фуқаросида вирусни юқтириш ҳолати қайд этилди. Улар шифохонадан тузалиб чиқишган. Шунингдек, «Diamond Princess» лайнеридан эвакуация қилинган уч нафар россиялик айни вақтда стационарда муолажа олмоқда.
Бундан ташқари, коронавирусни юқтириш ҳолати Италиядан келган икки нафар Италия фуқароларида ҳам тасдиқланган. Иккаласи ҳам стационарда даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter