Россияда «Нексия» ЙТҲга учради, қурбонлар бор
![Россияда «Нексия» ЙТҲга учради, қурбонлар бор](http://static.xabar.uz/crop/1/5/720_460_95_1527224949.jpg)
Росссия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган бирламчи маълумотга асосан, бугун, 11 сентябрь куни Москва вақти билан соат 07:15да Орловск вилояти Орловск тумани М-2 «Қирим» автойўлининг 322-километрида 403-маршрутда ҳаракатланаётган ПАЗ русумли автобуси билан ДEУ «Некция» русумли енгил автомобиль тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида ДEУ «Некция» автомобилида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, дастлабки маълумотга асосан улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter