Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда «Ўлмас полк» бекор қилинди

Россияда «Ўлмас полк» бекор қилинди

Россияда анъанага айланган «Ўлмас полк» юриши жорий йилда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, улар «бир кўча ва бир майдон» форматидан воз кечиб, россияликларга уруш қаҳрамонлари хотирасини «кун давомида хотирлаш»ни таклиф қилмоқда. Аввалроқ «Ўлмас полк» Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида ўтказилмаслиги тўғрисида маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ҳам «Ўлмас полк» акциясига расман рухсат берилмасада, уни ташкил этувчилар учраб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг