Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда таниқли журналист қидирувга берилди

Россияда таниқли журналист қидирувга берилди

Фото: «Vesti»

Россияда хорижий агентлар рўйхатига тушган таниқли журналист Александр Невзоровга нисбатан қидирув эълон қилинди. «Интерфакс» хабар беришича, РФ ИИВ қидирувдаги шахслар базасида Невзоровнинг номи пайдо бўлган.

Тергов қўмитаси Невзоров устидан Россия қуролли кучлари ҳаракатлари ҳақида «фейк» хабарлар тарқатилиши факти бўйича жиноят иши очган. Невзоров Мариуполдаги туғуруқхона қасддан ўққа тутилгани ҳақида ёзганди. Жумладан, тергов ушбу хабардаги тинч аҳоли вакиллари тасвирланган фотосуратлар украин ОАВ томонидан олингани учун уларни «фейк», деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда Невзоров қаерда эканини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

22 апрель куни Россия адлия вазирлиги журналистлар Александр Невзоров, Сергей Пархоменко ҳамда «Эхо Москвы» радиостанцияси собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктовларни хорижий агентлар реестрига киритганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг