Россияда яна бир генерал ҳибсга олинди
Россиялик генерал Иван Попов фирибгарликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. 2023 йилнинг ёзида у 58-армия қўмондонлигидан четлаштирилганди.
Россиянинг ТАСС расмий агентлиги ўзининг аноним манбасига таяниб хабар беришича, 58-армия собиқ қўмондони, генерал-майор Иван Попов «фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинган».
Манбага кўра, ҳибсга олишга 235-гарнизон суди рухсат берган. Бу расман эълон қилинмаган; Россия расмийлари одатда биринчи навбатда гумондорларнинг «қамоққа олиниши» ҳақида хабар беришади, кейин судлар одатда 60 кунга қамоққа олиш муддатини маъқуллайди, кейин эса худди шу муддатга узайтирилади.
Айтилишича, Попов жуда катта миқдордаги фирибгарликда гумон қилинмоқда.
Генерал Попов 2023 йил ёзида Запорожье йўналишида ҳаракат қилган ва Украина Қуролли Кучларининг ҳужумини қайтарган 58-армияга қўмондонлик қилганди. Июль ойида унинг қўмондонликдан четлатилиши ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бундан олдин Поповнинг мурожаати эълон қилинган, унда у армия муаммолари ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов бу ҳақда эшитишни истамаган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда аввал Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов ҳам ушланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter