Россиядаги ЙТҲда 15 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Ульяновск вилоятидан ўтган трассада микроавтобус ва иккита юк машинаси тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 15 инсон ҳалок бўлган. Ульяновск вилояти губернатори Алексей Русскихнинг баёнотига кўра, жароҳат олган тўрт киши (уч эркак, бир аёл) оғир аҳволда, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар курашмоқда.
Бахтсиз ҳодиса Ульяновскдаги катта йўлда содир бўлган. Юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, микроавтобус билан тўқнашган. Россия ОАВ маълумотларига кўра, микроавтобусда қирғизистонлик ишчилар кетаётган бўлган.
20 август куни Туркияда иккита йирик ЙТҲ содир бўлиб, ҳар бирида 16 нафардан инсон ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter