Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур миллиардер Португалия фуқаролигини олди

Россиялик машҳур миллиардер Португалия фуқаролигини олди

Фото: РИА «Новости».

Миллиардер Роман Aбрамович ўрта асрларда бу мамлакатдан чиқариб юборилган сефард яҳудийларининг авлоди сифатида Португалия фуқаролигини олди, деб ёзади Forbes.ru ўз сайтида.

Роман Aбрамович 2021 йил бошида Португалия фуқаролигини қўлга киритган.

Aбрамовичнинг вакили бизнесменнинг Португалия фуқаролигини олганини тасдиқлади.

Роман Абрамович Россия фуқаролигидан ташқари Исроил паспортига ҳам эга саналади.

«Челси» клуби хўжайинининг 2021 йилдаги молиявий ҳолати қарийб 14,5 миллиард доллар дея баҳоланмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг