Россиялик миллионер блогер «ҳайп» учун чақалоқни улоқтирди
Миллионер блогер Сергей Косенко ижтимоий тармоқларда «машҳур видео» суратга олиш мақсадида икки ойлик чақалоғини қор уюмига улоқтирди.
Деярли 7 миллион обуначисига эга Косенко аввалига ўғли Лео иштирокида видео суратга олишини айтади. Сўнг, «Леонинг биринчи парвози», деб 2024 йил 7 январда чақалоқни улоқтирган видеосини саҳифасига жойлайди.
Унинг бу видеоси аксарият обуначиларининг эътирозига сабаб бўлган.
«Мен ҳатто итларимни ҳам шундай улоқтирмаган бўлардим ... лекин кимдир ўз чақалоғини қор уюмига ташлаяпти», деб ёзади улардан бири.
Бошқа бири эса:
«Менинг 4 нафар фарзандим бор, шифокорман.
Айтишим мумкинки, бу «қизил чизиқ». Агар у тирик бола бўлса, уни улоқтириб юбориш ҳалокатли бўлиб, жиддий бош жароҳати — мияси чайқалган чақалоқ синдромига олиб келиши мумкин... Агар қор юзга, бурун ва оғизга тушса, нафас олиш рефлексли равишда тўхтаб қолиши ҳеч гап эмас.
Қулаш вақтида бола жиддий жароҳат олиши эҳтимоли бор. Бу болаларга нисбатан шафқатсизлик ва соғлиғига қасддан зарар етказиш (ҳеч бўлмаганда уриниш), уларни хавф остида қолдиришдир...», деб ёзади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter