Россияликлар нон нархининг ошишидан огоҳлантирилди
Россияда нон ва макарон маҳсулотлари нархи ёқилғи нархининг ошиши, ҳудудларда унинг етишмаётгани ва хориждан келтирилган қишлоқ хўжалиги техникаларини алмаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар фонида кўтарилмоқда.
Олий Иқтисодиёт мактаби бозорни ўрганиш маркази директори Георгий Остапкович айни пайтда ҳосил йиғиштириб, экиш мавсуми бошлангани, бу эса ёқилғи ресурсларини талаб қилишини айтади.
У, шунингдек, минтақаларда ёқилғи билан боғлиқ муаммо ҳақида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев ҳам тўхталганини эслаб, ёқилғисиз ҳосилни йиғиштириб бўлмаслигини, экиш мавсуми ҳам таомилдагидек ўтмаслигини таъкидлаган.
Унинг тушунтиришича, бундай вазиятда ҳосил тақчиллиги кутилади ва шунга мос равишда макарон, нон ва бошқа нон маҳсулотлари нархи ҳам ошади. Остапковичнинг қўшимча қилишича, нархларнинг ўсиши ҳозирда 5-10 фоизни ташкил қилади.
«Ёқилғи ва бошқасига алмаштириш унчалик осон бўлмаган импорт ускуналар нархининг ошиши ўз таъсирини кўрсатяпти», –дея хулоса қилади иқтисодчи.
Аввалроқ Россия Миллий новвойлар уюшмаси ижрочи директори Рустам Айдиев мамлакатда нон сотиш нархлари йил охиригача тахминан 10 фоизга ошиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, хомашё нархлари, логистика ва ишчиларнинг иш ҳақини тўлаш харажатлари ошгани сабабли ишлаб чиқарувчилар энди одатдаги нархларни сақлаб қолиш имконига эга эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter