Рус тадбиркорининг 50 миллион долларлик суперяхтаси чўкиб кетди (видео)
Италияда россиялик тадбиркорга қарашли 50 миллион долларлик «My Saga» яхтаси чўкиб кетди. Бу ҳақда SuperYacht Times хабар берди.
Кема Кайман ороллари байроғи остида, италияликлардан иборат экипаж бошқарувида Галлиопидан Милаццога сузиб келаётганди. 20 август куни экипаж хабар жўнатиб, кема бортида кўп сув тўпланганини, уни тарк этаётганини билдирган. Яхтани қирғоққа тортиб келишга уриниб кўришди, бироқ ёмон об-ҳаво туфайли бунинг имкони бўлмади, кема сув остига равона бўлди.
ОАВ суперяхта Геннадий Айвазянга тегишли эканини ёзмоқда. У «Кузбассразрезуголь» (Россия) кўмир компанияси эгаларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter