Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саноқли соатлар қолди! Туркия халқи тарихий ҳодисани ҳаяжон билан кутмоқда...

Саноқли соатлар қолди! Туркия халқи тарихий ҳодисани ҳаяжон билан кутмоқда...

Бугун тунда Туркиянинг илк астронавти Алпер Гезеравжи (Alper Gezeravcı) Axiom (Ax-3) гуруҳи таркибида фазога парвоз қилади. Астронавтлар гуруҳи SpaceX дастури доирасида Флорида (АҚШ) штатидаги Кеннеди номли фазовий тадқиқотлар марказидан Халқаро космик станциясига йўл олади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат халқи ва раҳбарияти номидан айни пайтда АҚШда парвозга ҳозирланаётган фазогирга масъулиятли миссияни муваффақиятли адо этишда омад тилаган.

«Сиз Туркиянинг фазога парвоз қилаётган биринчи ватандошисиз. Бу билан миллатимиз қалбини чин маънода ғурурга тўлдирасиз. Бунга тайёрмисиз?» – деб сўраган Эрдўғон. Алпер Гезеравжи масъулиятли вазифани шараф билан адо этишга ваъда берган.

Туркия матбуоти илк турк астронавтининг парвозини тарихий ҳодиса деб баҳолаган. Фазогирнинг ўзи ушбу ҳодиса Туркия Республикаси эълон қилинганининг 100 йиллигида рўй бераётгани рамзий маъно касб этишини қайд этган.

Коинотни тадқиқ этиш бўйича катта режаларни кўзлаган  Туркия 2018 йилда Фазовий тадқиқотлар агентлиги ташкил этган эди. 2022 йилда миллий фазовий дастур доирасида илк фазогирни танлаш жараёни бошланганди.

44 ёшли полковник Алпер Гезеравжи Туркия ҳамда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари академияларида таҳсил олган. F-16 самолёти учувчиси сифатида 21 йиллик тажрибага эга. У Axiom миссияси таркибида испан, итальян ва швед ҳамкасблари билан биргаликда илмий экспериментларда қатнашади.

Маълумот ўрнида, таниқли ўзбек космонавти Солижон Шарипов 1998 ва 2004 йилларда фазога парвоз қилган. Полковник С.Шарипов 400 соатдан зиёд вақт давомида очиқ фазода бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг