Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди

Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди

Иллюстратив фото

Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош онкологи Андрей Каприн эрта ташхисни саратон касаллигининг асосий душмани деб атади. Бу ҳақда у «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилди.

Шифокор коронавирус пандемияси туфайли тиббий кўрик ва скрининг текширувлари билан боғлиқ муаммолар юзага келганини таъкидлаб, айни пайтда сабр-тоқатли бўлишга ва вакцинацияни кутишга чақирган.

«Биз ўзимизга эътиборли бўлишимиз керак. Ҳамма билиши лозимки, бизнинг ҳар қандай физиологик секрециямизда – тупурикда, сийдикда, нажасда қон доғлари пайдо бўлиши ҳар эҳтимолга қарши онкологга текширув учун боришингиз кераклигини билдиради», – дея қайд этди мутахассис.

Каприн эрта босқичда аниқлаган ўсимтани 97 фоизга даволаш имкони бўлишини эслатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг