Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди

Саратонга чалинган таниқли онколог хайрлашув хати ёзди

Фото: «Facebook»

Россиялик таниқли онколог-жарроҳ Андрей Павленко «Facebook»даги саҳифасида хайрлашув хати ёзиб қолдирди.

Врачнинг ёзишича, унинг ўзида ҳам саратон топилган (ошқозон ракининг учинчи даражаси) ва тиббиёт бунга қарши курашишга ожиз.

«Менинг ҳаёт йўлим интиҳосига етмоқда! Афсуски касаллигим маккорроқ бўлиб чиқди ва охирги икки ойда унинг ривожланиши менга ҳеч бир имконият қолдирмади», — деб ёзди Павленко.

Врач ўз обуначиларидан унинг оиласини молиявий қўллаб туришларини илтимос қилган.

Маълумот учун: Андрей Павленко дўстлари билан «Инсон ҳаёти» лойиҳасини очган ва унда ўсма касалликларига мубтало бўлган инсонларга кўмаклашиш мақсадида онкология муаммолари ҳақида тушунчалар бериб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг